Бугун, 31 июль соат 13:00 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани, "Бурчмулла" МФЙда жойлашган "Бурчмулло" ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин содир бўлган жойда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 60 нафар ходими, Угом-Чотқол миллий табиат боғининг 10 нафар ҳамда Бўстонлиқ ФВБнинг 30 нафар ходимлари ёнғинни ўчириш учун жалб қилинди. Мудофаа вазирлигининг 2 дона вертолёти ёнғинни бартараф этишга кўмаклашган. Ёнғин соат 17:12 да ўчирилди.
Комментарии