• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 июля 2025

Тошкентда 200дан юқори тезликда ҳаракатланиб, ЙПХ ходимини ҳақоратлаган ҳайдовчи қамалди — видео

Zeekr 007 автомашинасини бошқарган 19 ёшли ҳайдовчи Юнусобод кўчалари бўйлаб давлат рақамларисиз катта тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган.

1520
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда шаҳар бўйлаб соатига 200 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланаётган Zeekr 007 русумли автомашина ҳайдовчиси инспекторнинг талабига биноан нафақат тўхтамай, балки уни ҳақорат қилгани акс этган видео пайдо бўлган эди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан воқеа ҳолатлари ўрганилиб, ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи бир вақтнинг ўзида бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Ички ишлар бўлимида 19 ёшли ҳайдовчи йигит ўз айбига иқрор бўлиб, инспектор тўхтатишни талаб қилганида, тезлик юқори бўлгани сабаб тўхтаб қололмаганини айтди. Унинг машинада бўлган дўсти бўлаётган воқеаларни нафақат видеога, балки ижтимоий тармоқларга ҳам жойлаштирган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий иш қўзғатилди. Суд уни айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди.

1520
0

Комментарии