• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 29 июля 2025

Ҳиндистонда 1 ёшли бола 70 см кобрани ғажиб ташлади

Бир ёшли бола уйида ўйнаётганида кобрани ўйинчоқ деб ўйлаб тишлаб олиб, уни иккига бўлиб ташлаган.

1900
0
republicworld.com

Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Ғарбий Чампаран қишлоғида 1 ёшли бола ўйин пайтида 70 сантиметрли кобрани ғажиб ташлади. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.

"Бихар штатининг Беттиах туманида содир бўлган шов-шувли ҳодисада бир ёшли бола уйида ўйнаётганида кобрани ўйинчоқ деб ўйлаб тишлаб олган," - дейилади нашр хабарида.

Аниқланишича, бола судралиб юрувчини тишлаб иккига бўлиб ташлаган. Шундан сўнг илон ўлган.

Газета маълумотларига кўра, бола бирламчи тиббий ёрдам марказига етказилган. Кейинчалик бола даволаниш учун бошқа тиббиёт муассасасига юборилган.

Қайд этилишича, болада заҳарланиш аломатлари йўқ, бироқ у даволанишда давом этмоқда. Боланинг ҳаёти хавф остида эмас.

1900
0

Комментарии