Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бўлоқбоши тумани Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефть оқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилмоқда. https://t.me/AndEko/20758?single
Маълум қилинишича, “САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ” МЧЖ томонидан нефтьни қайта ишлаш натижасида авария ҳолати аниқланган.
Айни вақтда ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат бўйича “САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ” МЧЖга тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
“Текшириш яхуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, — дейилади хабарда.
Комментарии