• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июля 2025

Президентга маданиятни ривожлантириш, Ўзбекистон брендини яратишга оид лойиҳалар тақдим этилди

Андижонда Шерали Жўраев номидаги Мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Маданият марказларида давлат-хусусий шериклик йўлга қўйилиб, ижодий ишланмаларни рағбатлантирувчи стартап лойиҳалар амалга оширилади.

519
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, маданият марказларида давлат-хусусий шериклик йўлга қўйилиб, ижодий ишланмаларни рағбатлантирувчи стартап лойиҳалар амалга оширилади. Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтирувчи, Ўзбекистон брендини яратувчи тарихий, илмий ва анимацион миллий маҳсулотлар қўллаб-қувватланади.

Давлат раҳбари соҳада илғор хорижий тажрибани босқичма-босқич жорий этиш бўйича кўрсатма берди. Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ташаббусини билдирган эди. Шунга мувофиқ, Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида ижодкор номидаги Мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик телетанлови ҳар йили ўтказилади.

Олий мактабда илмий-ижодий лаборатория тузилиб, Шерали Жўраев қўшиқларининг “Олтин фонди” яратилади. Замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиб, иқтидорли ёш ижодкорлар ундан имтиёзли фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳозир Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳамда филармония таркибида 8 та профессионал оркестр фаолият олиб бораяпти. Лекин улар фақат Тошкент шаҳрида, республика даражасидаги тадбирларда иштирок этади, холос.

Шу боис, бундай оркестрларни жойларда ҳам босқичма-босқич ташкил қилиш режалаштирилган. Жумладан, Фарғона вилоятида симфоник оркестр ва миллий чолғулар оркестри тузилади. Улар зарур мусиқа асбоблари, овоз кучайтириш ва ёритиш ускуналари, саҳна либослари ва бошқа анжомлар билан таъминланади.

Сентябрь–ноябрь ойларида Бухорода биринчи замонавий санъат биенналеси ўтказилади. Унга 40 та давлатдан 70 нафар машҳур рассом ташриф буюради.

Давлат раҳбари маданий туризмни ривожлантиришга катта туртки берадиган бундай йирик тадбирларни юқори савияда ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлади. Туризм бўйича яна бир салоҳиятли ҳудуд – Қорақалпоғистон. Ҳозир у ерда 2 минг нафар ёшлар миллий ҳунармандчилик билан профессионал шуғулланаяпти. Яна кўплари шу касбларни эгалламоқчи.

Шу боис, Нукусдаги “Истиқлол” боғини креатив кластерга айлантириб, унда ҳунармандлар ва дизайнерларга анъанавий билим ва инновацион ғояларни бирлаштирган ҳолда таълим берадиган Орол мактабини ташкил қилиш мўлжалланган.

Мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли бажариш ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

519
0

Комментарии