• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 июля 2025

Андижонда яшаш хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгаси ҳалок бўлди — видео

Марҳумнинг эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1479
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти ФВБ хабарига кўра, жорий йилнинг 28 июль куни соат 18:21 да Асака тумани "Неъматобод" МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган фуқаро С.А.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида 112 тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 18:26 да Ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 18:54 да батамом ўчирилган. 

Мазкур ҳолат юзадан вилоят прокурори томонидан ташкил этилган гуруҳ воқеа жойига борилган ҳолда ўрганилди.

Маълум бўлишича, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида ишловчи С. исмли шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида, С исмли шахс ҳодиса жойида вафот этган. https://t.me/andijonprokuraturasi/10136

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

1479
0

Комментарии