Эквадор қирғоқларида китларни кузатаётган сайёҳлар қайиғи кит билан тўқнашувда ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда Ecuavisa телеканали.
"Кит кутилмаганда сувдан чиқиб, қайиққа урилган," - дейилади хабарда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида барча сайёҳлар сувга тушиб кетган. Аниқлик киритилишича, ҳеч ким жабрланмаган.
Сайёҳларни маҳаллий балиқчилар қутқариб қолишган, улар ағдарилган қайиқда бўлган сайёҳларни сувдан олиб чиқиб, қирғоққа олиб боришган.
Комментарии