• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 25 июля 2025

Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисми пулларини банкка қўймасдан сақлайди — Марказий банк

Ўзбекистонликлар ўртасида жамғармаларни сақлаш усуллари деярли тенг тақсимланган: баъзилари пулни нақд, карталарда, бироз камроғи эса депозитларда сақлайди.

1134
0
UzNews.uz

Марказий банк нақд пул муомаласи ва нақд пул тўловларини ташкил этиш бўйича сўровнома ўтказди, унда 142 нафар респондент иштирок этди.

Аҳоли жамғармаларини 23 фоизини ўзларида нақд пул шаклида ва шунча қисми банк карталарида, шунингдек 20 фоизи банклардаги омонат ҳисобварақларда сақлашларини билдиришган бўлса, 34 фоизи жамғармалари мавжуд эмас эканликларини маълум қилишган.

Сўров натижаларига кўра, жамғармаси бўлмаган фуқароларнинг энг катта улуши Тошкент шаҳрида қайд этилган – 38 фоиз.

Нақд пул маблағларини сақлаш бўйича биринчи ўринни Андижон вилояти эгаллаган бўлса, омонатлар бўйича энг паст кўрсаткичга эга.

Нақд пул жамғармаларининг энг кам миқдори Қорақалпоғистонда бўлиб, бу ерда, аксинча, бошқа ҳудудларга нисбатан депозитлар маблағларни сақлашнинг энг мақбул шакли ҳисобланади.

Марказий банк резидентлар омонатларини қандай очиши ва тўлдиришини ҳам аниқлади. Сўров натижаларига кўра:

Аҳолининг 36 фоизи омонат маблағларини банкка борган ҳолда нақд пул шаклида, 29 фоизи банк картасидан ҳамда 35 фоизи банкка бормасдан, мобил иловалар орқали шакллантирмоқда.

Омонатларни шакллантириш учун мобил иловалардан фойдаланадиган мижозлар улуши бўйича Қорақалпоғистон етакчи, бу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳри иккинчи ўринда.

Шу билан бирга, Андижон ва Хоразм вилоятлари аҳолиси кўпинча омонатларини нақд пулда тўлдиради.

1134
0

Комментарии