Ўзгидромет хабарига кўра, иссиқ бироз пасайишига қарамай, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражагача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.
Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кундуз кунлари 25-26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.
Комментарии