• 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июля 11:21

ССВ ўзбекистонликларни кучли иссиқ кунларида аллергия хавфи ҳақида огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни кучли ультрабинафша нурланиш даврида аллергик реакциялар ва фотодерматоз хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди ҳамда улардан сақланиш чораларини маълум қилди.

154
0
UzNews.uz

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова жазирамада қуёшдан ҳимояланиш ҳақида маълумот берди. 

"Бундай шароитда терининг қуёш нурига таъсирчанлиги ошади. Шу туфайли фотодерматоз касаллиги юзага келиши мумкин. Яъни ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришиб, аллергик реакция пайдо қилиши эҳтимоли юқори", — дейди мутахассис.

Фотодерматоз кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар, баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар юзага келиши билан намоён бўлади.

Тошмалар қуёш нури таъсир қила бошлаган илк соатлардан то бир ҳафта мобайнида ҳосил бўлади.

Бу хасталик аломатлари, одатда, муолажалардан сўнг йўқолади. Бироқ у сурункали тус олиши ҳам мумкин.

Шундай муаммолардан сақланиш учун, аввало, соат 10:00 дан 16:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади. Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш зарур.

Таъсирчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши кузатилади. Шу боис препаратни қўллашдан олдин кўрсатмаларни диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Шунингдек, Эритромицин, Тетрациклин ва Стрептомицин каби дорилар ультрафинафша нурларини тортиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморларга иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари тавсия этилмайди.

154
0

Комментарии