• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 22 июля 2025

Бангладешда самолёт қулаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Авиаҳалокатга механик носозлик сабаб бўлган, бунинг оқибатида жароҳатланганлар сони 100 дан 150 нафаргача етган.

1602
0
prothomalo.com

Бангладешнинг Дакка шаҳрида ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди. Бу ҳақда Reuters мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бош маслаҳатчиси ёрдамчисига таяниб хабар берди.

"Бангладеш ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув самолёти қулаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди," - дейилади нашрда.

Бангладеш Ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув самолёти шу куни Даккада ҳалокатга учради. Самолёт Майлстоун коллежига кираверишда қулаб тушди ва кўп ўтмай ёниб кетди. Ҳодисага механик носозлик сабаб бўлди. Daily Star газетаси маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар сони 100 дан 150 нафаргача етган.

1602
0

Комментарии