• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 2025

Бир нечта вилоятда 22 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

ДХХ тадбир ўтказиб, нарко савдогарларни қўлга олди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

462
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирлар натижасида Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Сирдарё вилоятларида жами 22 кг 585 гр гиёҳванд моддалари қонуний муомаладан чиқарилди. 

Жумладан, Сурхондарё вилояти Денов туманида тўхтатилган "Кобальт" автомашинаси йўловчисидан — аввал судланган фуқаронинг ёнидан 9 кг “гашиш” моддаси аниқланди. Терговга қадар маълумотларга кўра, ушбу модда Тожикистонлик наркокурьерлар томонидан сотиш мақсадида етказилган.

Фарғона вилоятида икки фуқаронинг автомашинаси тўхтатилиб, уларнинг ёнидан 5 кг 862 гр “гашиш” топилди. Тезкор тадбир давомида ушбу моддани сотиб олмоқчи бўлган яна бир шахс ҳам ушланди. Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини Қирғизистон орқали олиб келган жиноий гуруҳ етакчиси ҳам қўлга олинди.

Наманган шаҳридаги операцияда, аввал судланган шахс 3 кг 950 гр “гашиш"ни 38 минг долларга сотиш пайтида қўлга олинди. Унинг жиноий шериги ва яшаш манзилидан қўшимча равишда 868 гр ушбу модда аниқланди.

Сурхондарёнинг Олтинсой туманида, икки фуқаро Тожикистондан олиб келинган 1 кг 962 гр “опий”ни 200 млн сўмга сотиш пайтида ушланди.

Сирдарёда эса Фарғона ва Андижонлик икки шахс Тожикистондан айланма йўллар орқали келтирилган 943 гр “опий” моддаси билан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумондорларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

462
0

Комментарии