• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 2025

Тошкент вилоятида 80 га яқин кишига ноқонуний диний таълим берган икки киши ушланди

21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқув ташкил қилганликлари фош этилди.

1522
0
t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқув ташкил қилганликлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди. 

Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болага, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ берган.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

1522
0

Комментарии