• 12 578 сум
    -79.98
  • 14 633 сум
    -38.62
  • 160 сум
    -1.13
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 578 сум
    -79.98
  • 14 633 сум
    -38.62
  • 160 сум
    -1.13
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 июля 09:46

Тошкент вилоятида ниқоб таққан уч нафар шахс тўлов терминалини ўғирлаб кетди

Дўкон ёнида ўрнатилган терминалнинг ўғирланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

301
0
Видеодан кадр

Ҳодиса жорий йилнинг 16 июль куни тахминан соат 02:46 атрофида Тошкент вилоятида содир бўлган, деб хабар берди Millar телеканали.

Қўлбола ниқобларни эслатувчи мато боғичлар билан юзларини яширишга уринган уч нафар номаълум шахс давлат рақамисиз Captiva автомобилида дўкон олдига келган. Улар машинадан тушиб, тўлов терминалини демонтаж қилиб, автомобиль салонига юклаган ва воқеа жойидан яширинган.

Ўғрилик содир этилган ҳолат дўкон ёнида ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "в" банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

301
0

Комментарии