• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2025

Хоразмда саксовулни ноқонуний кесган фуқаролар уларни таъқиб қилган экология инспекторларини калтаклашди

Қоидабузарлар инспекторларнинг йўлини тўсиб, уларнинг хизмат машинасини уриб синдиришган ва икки инспекторга ҳужум қилишган. Прокуратура ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

1402
0
eco.gov.uz

15 июль куни Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг экологик назорат инспекцияси ходимлари томонидан Пешку туманидаги “Сафрон” чўл массивида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Рейд давомида инспекторлар Хоразм вилоятида яшовчи (шахси номаълум) фуқаролар томонидан “ЗИЛ” русумли юк машинасига ноқонуний равишда сўксаўул ўсимлиги юкланиб, чўл ичида ҳаракатланаётганини аниқлашган ва “JAC” русумли хизмат автомобили орқали таъқиб бошланган.

Қарийб 110 км масофа кузатувдан сўнг юк машинаси А-380 автойўли орқали Хоразм йўналишига кирган. Ж.Тошев инспекциянинг икки ходимини — Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновни йўлдаги бошқа машиналарни кузатиш учун тушириб, ўзи таъқибни давом эттирган. Бир муддатдан сўнг “ISUZU” русумли, давлат рақами “90 X 780 XX” бўлган бошқа юк машинаси инспекция автомобили йўлини тўсиб қўйган.

Машинадан тушган бир неча номаълум шахслар қўлида биталар, темир трубалар ва арматуралар билан хизмат машинасига ҳужум қилиб, уни пучақ қилиб ташлашган ва бошлиқ Ж.Тошевни ҳақорат қилишган. Тошев воқеа жойидан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлар бошқарма инспекция ходимлари Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновларни юз ва тана қисмларининг барча соҳасига уриб, турли хил оғир тан жароҳатлари етказишган (Н.Муҳаммадиевнинг оёғи синган). Кейин уларни юк машинасининг бортига юклаб, ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланиб турган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлаб, қочишга улгуришган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

1402
0

Комментарии