• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2025

“Ўзкомназорат” ахборот соҳасидаги назорат ва мониторинг бўйича АОКА ваколатларини олди

Президент фармонига биноан тугатилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (АОКА) айрим ваколатлари “Ўзкомназорат”га ўтказилди. Шунингдек, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари маркази Президент Администрацияси тасарруфига ўтказилди.

1020
0
UzNews.uz

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра:

— Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

— Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

— Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

— Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

— Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:

— бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

— ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.

1020
0

Комментарии