Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Сурхон" давлат қўриқхонасида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида уч нафар ҳуқуқбузар Х.Ш., Ш.Ж. ва В.М. томонидан қўриқхонанинг "Хатак" бўлимида Ўзбекистон Қизил китоби ва ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган икки бош морхўр (бурама шохли эчки) ноқонуний овланганлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлар воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ноқонуний ов натижасида 1 млрд 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлик қўриқхона ҳудудида содир этилганлиги учун зарар миқдори 3 бараварга оширилди ва 4 млрд 500 миллион сўмни ташкил қилди.
“Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.
Комментарии