• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 июля 2025

Интерпол қидирувида бўлган фуқаро АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

У ЖКнинг тегишли моддасида назарда тутилган кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган.

968
0
Интерпол ММБ

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси (Интерпол ММБ) ва АҚШдаги ваколатли органлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида жиноят содир этганликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушбу шахс ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган — кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган.

Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилди.

Қидирувдаги шахс 2025 йил 13 июль куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва Интерпол ММБ ходимларига топширилди. Ҳозирда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

968
0

Комментарии