• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 2025

2030 йилгача қишлоқ ва овулларда асфальт қилинмаган йўллар қолмайди — Илҳом Маҳкамов (видео)

Транспорт вазирининг таъкидлашича, ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган.

804
0

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги "Ҳукумат соати" бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг саволларига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб берди.

"Бизда аниқ дастур бор. Маҳаллий ҳокимликларни бўйнига қолди дегани билан ҳам алоҳида бюджет параметри бўйича йўлларни таъмирлаш белгилаб қўйилган. Мисол учун, 4 млрд сўмдан ташқари уларда қолдиқ сифатида қолган пуллар бўлади ва асосий манбаларидан бири йўл таъмирлашдир. Ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфалтлаш режалаштирилган"- дейди Транспорт вазири.


804
0

Комментарии