15 июлдан бошлаб FlyArystan лоукостер авиакомпанияси тўғридан-тўғри халқаро парвозларни йўлга қўяди, дея хабар берди Қозоғистон авиакомпанияси матбуот хизмати.
Парвозлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади:
• июль - август - сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари;
• сентябрь - октябрь - душанба, чоршанба ва жума кунлари.
Парвозлар Airbus A320 лайнерларида амалга оширилади. Бир томонга чипталар нархи 68 доллардан ва икки томонга 136 доллардан бошланади.
FlyArystan - Олмаотада жойлашган ва 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган Қозоғистоннинг арзон авиакомпанияси (лоукостер).
Комментарии