• 12 016 сум
    -26.53
  • 14 051 сум
    -96.06
  • 160 сум
    -0.25
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 016 сум
    -26.53
  • 14 051 сум
    -96.06
  • 160 сум
    -0.25
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июля 2025

Тошкентда чорраҳа ёнида ер тагида сув қувури портлаб, сув отилиб чиқди

Ҳодиса натижасида яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етган. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

664
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Шайхонтоҳур туманида сув қувури порилаб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Veolia Energy Tashkent Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 2025–2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган жадвалга мувофиқ, 2025 йил 10 июль куни соат 10:40 да ТC-10 қозонхонаси ҳудудида, M 0-16 ва M 0-17 иссиқлик камераси оралиғида, Олмозар туманидаги Фаробий ва Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган иссиқлик тармоғи участкасида 16 ати босимдаги (атмосфера) механик мустаҳкамлик синовлари ўтказилган. Синовлар давомида 12,6 ати босимда диаметри 800 мм бўлган трубада сув чиқиши кузатилган.

Ушбу иссиқлик тармоғи участкаси 1989 йилда эксплуатацияга топширилган.

"Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етган — умумий майдони 8 м² бўлган ойна витриналари синган. Еткозилган зарар қопланади.

Авария юз берган участка тезкорлик билан локаллаштирилди ҳамда истеъмолчиларни иссиқ сув билан таъминлаш тўхтатилмади. Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади", - дейилади хабарда.

664
0

Комментарии