• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июля 2025

Ҳар тўртинчи аварияда бир киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев республика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим даражаси юқорилигини кўрсатиб ўтди.

1274
0
President.uz

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари 20 та ҳудудда йўл-транспорт ҳодисалари сони юқорилигича қолаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, бир қатор туман ва шаҳарларда вазият яхшиланди - бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмади. Булар - Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари, Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонобод шаҳарларидир.

Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида аҳвол яхши эмас.

Давлат раҳбари мутасадди идораларга Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ўлим даражаси МДҲ давлатлари орасида энг паст бўлса-да, бу хотиржамликка асос бўла олмаслигини кўрсатиб ўтди.

"Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”,

- деди президент.

1274
0

Комментарии