• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 июля 2025

Тошкентда автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган фуқаролар ушланди — видео

Гуруҳ аъзолари фуқароларнинг розилигисиз автомобиль эҳтиёт қисмларини ўрнатган, шундан сўнг бозор нархидан 2-3 баравар юқори тўловни талаб қилган. Эътироз билдирган мижозларга босим ўтказилиб, таҳдид қилинган.

1073
0
Видеодан кадр

Тошкентнинг Учтепа тумани Фарҳод кўчасида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида 12 кишидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, гуруҳ аъзолари автомобиль эгасининг рухсатисиз ва олдиндан келишмасдан унинг машинасига турли қурилмаларни ўрнатган. Кўрсатилган хизмат учун улар товламачилик йўли билан 13 300 доллар ҳақ олишган, ваҳоланки унинг бозор қиймати 600 долларни ташкил қилган. Мижознинг эътирозлари ва пулни қайтариш ҳақидаги талабларига жавобан, жиноятчилар таҳдид ва қўрқитиш усулларидан фойдаланган.

Бошқа бир ҳолатда эса гуруҳ аъзолари автомобиль эгасининг розилигисиз унга эҳтиёт қисмлар ўрнатиб, бозор нархидан уч баравар кўп пул талаб қилган. Улар автомашина калитини олиб қўйиб, фуқарога босим ўтказиб, 15 млн сўм тўлашга мажбур қилган.

Шунингдек, улар яна икки нафар фуқародан қўшимча автомобиль эҳтиёт қисмларини ўрнатиш учун жами 70 млн сўм талаб қилиб, ўз мажбуриятларини бажармаган.

Қўлга олинганларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан бўлган 23-37 ёшдаги эркаклардир. Уларнинг кўпчилиги муқаддам судланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Тергов доирасида гуруҳнинг бошқа жиноий ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг фаолиятидан жабрланган шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

1073
0

Комментарии