Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Косонсой туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 24 гектар ер майдонини мансабдор таниши орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 240 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни ривожлантириш агентлиги” давлат муассасасининг Косонсой туман лойиҳа офиси бош мутахассиси юқоридаги ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Комментарии