• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 июля 10:11

VFS Global визаларни расмийлаштиришни соддалаштириш учун ҳудудларга сайёр қабулларни режалаштирмоқда

Компания сайёр виза хизматларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда, бу эса ариза берувчиларга Тошкентга бормаслик имконини беради, шунингдек, Канада ва Австралия каби республикада элчихоналари бўлмаган мамлакатларга ҳужжатларни топширишни соддалаштиради.

120
0
sirius-park.com

ТИВда VFS Global халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш.Мишра ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т.Тўйчиев билан учрашув ўтказилди, дея хабар қилди ТИВ Матбуот хизмати.

Жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг сайёр қабуллари механизмини ишга туширишга келишиб олинди. Ушбу хизмат шакли пуллик асосда кўрсатилади ҳамда чекка ҳудудлардаги ариза берувчиларга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари бўлмаган мамлакатларга (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд бўлмаган шароитда визани расмийлаштириш қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчиришга, жумладан, VFS Global’нинг маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотларни топшириш ва онлайн суҳбат ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза хизматлари сифатини оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

120
0

Комментарии