• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 июля 2025

Туркиядаги ресторанда содир бўлган отишма оқибатида ўзбекистонлик аёл вафот этди

35 ёшли ўзбекистонлик аёл отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

1169
0
dha.com.tr

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 5 июль куни Туркиянинг Айдıн вилоятида жойлашган ресторанда офитсиант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли ўзбекистонлик аёл отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Вафот этган аёлнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мигратсия агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда", - дейилади хабарда.

1169
0

Комментарии