Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 7 июль куни соат 08:45 ларда Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси Мега Планет савдо мажмуаси қаршисида ҳайдовчи бошқарувида бўган KIA русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги автобус бекатига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, бекатда турган фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии