• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2025

Ўзбекистонликлар иссиқ туфайли тез ёрдамга камроқ мурожаат қила бошлади — ССВ

Қайд этилишича, ўтган аномал иссиқ даврида "103" хизматига аҳолидан бўлаётган умумий қўнғироқлар сони ўтган ҳафтадаги нисбатан салқин ҳароратга нисбатан камайган.

882
0
my.gov.uz

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров жазирама об-ҳаво шароитида “103” хизматига қанча чақириқ келиб тушгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада, яъни аномал иссиқ кузатилган даврда республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушди. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.

Тегишли масъул ташкилотлар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларга аномал иссиқ ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисида берилган тавсиялар туфайли чақириқлар сони ундан олдинги ҳафта (24-29 июнь)га нисбатан 1,2 фоизга камайди.

"Одатда, ёз фаслида юртимизда минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ кузатилади. Айниқса, сўнгги кунларда дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам юқори ҳарорат сақланиб қолмоқда — дейди мутахассис.

882
0

Комментарии