• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июля 2025

Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи қариндошининг жарималарини бекор қилдиргани учун ишдан олинди

ИИВ ЙҲХБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

1114
0
Видеодан кадр

Аввалроқ Фарғонада ЙҲХБ ходимлари давлат рақами 40 081 SBA бўлган Malibu‘нинг 106 та қоидабузарлигини ноқонуний бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқларда ушбу автомобиль Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедовнинг яқин қариндоши бўлган фирмага тегишли экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаб, подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қилди. Иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи илгари бекор қилинган барча қоидабузарликлар учун давлатга жарималарни тўлиқ тўлаган.

1114
0

Комментарии