• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июля 2025

Тошкент метросида QR-кодли чипталар сотувчи кассалар ёпилишни бошлади

Тошкент метрополитени йўл ҳақини нақд пулда тўлаётган йўловчилар улуши 6-7 фоизгача камайгани боис, 13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.

1282
0
UzNews.uz

Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг маълум қилишича, узоқ вақт давом этган кузатув ва ўрганишлар натижаларига кўра бир қанча метро бекатларидаги вестибюлларда жойлашган кассаларда чипталар харид қилиниш кўрсатгичи кескин камайгани аниқланган. 

Илгари бир марталик QR-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50% фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7% ни ташкил қилмоқда.

Шу боисдан, нақд пул кўринишида тўловни амалга оширувчи йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатларининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, “Пушкин”, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий ) 1 тадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди ва ушбу вестибюлларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда.

Шунингдек, метро йўловчилари касса ёпилган вестибюлларда ҳам автоматлаштирилган тўлов турларининг бошқа усуллари орқали тўлов қилиш имкониятига эгалар. (АТТО карталари, банк карталари, турли мобил иловалар, кафт орқали ва бошқа тўлов усуллари).

“Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, юқоридаги тўлов усулларининг афзалликлари, йўловчилар ўз вақтларини тежашлари яни касса олдида навбат кутмасдан, қолаверса, метрода йўл ҳақини арзон тарифда тўлашлари мумкин”, - дейилади хабарда.

1282
0

Комментарии