• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июля 2025

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи 9500 АҚШ доллари пора билан ушланди.

693
0
t.me/xavfsizlik_uz

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.

Қўштирноқ ичида холис ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15000 АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18500 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у олдиндан 9500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

693
0

Комментарии