Ижтимоий тармоқларда тарқалган Навоий шаҳридаги паркда бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини урганлиги акс этган видеохабар тарқалди.
Ҳолат Болалар омбудсманининг ҳолат юзасидан маълумот беришича, жорий йилнинг 30 июнь куни фуқаролар Ж.Х. (2004 йилда туғилган қиз бола) ҳамда Т.Д (2006 йилда туғилган қиз бола) Навоий шаҳридаги истироҳат боғидаги ўзларига нотаниш бўлган 4 нафар вояга етмаган қизлар (2010, 2011, 2012 йилларда туғилган) билан каруселда учиш вақтида ўзаро номуносиб муомала туфайли жанжал юзага келиб, Ж.Х. ва Т.Д. қизларни калтаклаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.
Комментарии