Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасасининг кўмаги билан “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Комментарии