Le Monde нашрининг полициядаги манбасига таяниб ёзишича, ўзбекистонлик тадбиркор ва молиячи Париж марказида ўғирлаб кетилган. Тадбиркор мунтазам равишда Францияда истиқомат қилган ва Европанинг бир қанча мамлакатларида бизнес қилган.
Ўғирлаш ўтган ҳафта Парижнинг 8-округида, Елисей майдонидан унча узоқ бўлмаган жойда юз берган. Қайд этилишича, бир неча қуролланган ниқоблилар тадбиркорни машинага мажбурлаб ўтқизишган.
Тергов маълумотларига кўра, ўғирлаганлар тандбиркорнинг оиласи билан боғланиб, катта миқдорда тўлов талаб қилишган. Бир неча кундан кейин тўлов тўлаган. Шундан сўнг тадбиркор қўйиб юборилган ва унинг ўзи воқеа ҳақида политсияга хабар берган.
Номаълум шахслар Қаҳрамонжон Олимов учун қанча сўрашгани ва қанча миқдорда пул тўлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси терговчилари тергов олиб бормоқда. Ушбу босқичда устувор версия катта миқдорда пул олиш мақсадида товламачилик ҳисобланади.
Франция расмийлари тергов махфийлиги сабаб, қўшимча маълумот бермаган.
Комментарии