Ўзэнергоинспексия томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 234 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспексия Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, 50,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (103 млрд сўм) ва 12,4 млн метр куб табиий газ (32,6 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 135 миллиард 669 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 471 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Комментарии