• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 2025

Суд “Севимли” телеканалини муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортди

Канал бошқа шахсларнинг мусиқий асарларини теледастурлар ва ижтимоий тармоқ саҳифасида рухсатисиз трансляция қилган.

603
0
Sevimli

Адлия вазирлиги томонидан муаллиф Р.Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар “Севимли ТВ” телеканали томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатисиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги ҳамда Splay ва You tube платформалари орқали барчанинг эътиборига етказилганлиги аниқланди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

603
0

Комментарии