• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 2025

Тошкентдаги давлат боғчаларидан бирида 5 ёшли бола 2 қават деразасидан тушиб кетди — видео

Бола турли хил оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлаштириш бўлимига ётқизилган.

1677
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Чилонзордаги боғчада 5 ёшли бола 2 этаждан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, воқеа 2025 йил 30 июнь куни тахминан соат 09:45 лар атрофида Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган. Таълим ташкилотида тарбияланувчи Р.И. назоратсизлик оқибатида иккинчи қават деразасидан йиқилиб тушган. Бундан хабар топган ташкилот ҳамшираси тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб боришган.

Шифокорларнинг бирламчи ташхисига кўра, тарбияланувчи Р.И. га “икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши” ташхиси қўйилган. Боланинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жонлаштириш бўлимига жойлаштиришганлиги, аҳволи яхшиланганидан сўнг жонлантириш бўлимидан чиқаришганлиги аниқланган.

Айни пайтда ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1677
0

Комментарии