• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 2025

Фуқаролардан машинани ишончнома орқали олиб, Тожикистонга сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Улар ҳар бир автомобилни 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистонга ўтказишган ва қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборишган.

1326
0
Видеодан кадр

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автотранспорт воситаларини Тожикистонга олиб ўтиш ва ноқонуний сотиб юбориш ҳолати билан шуғулланувчи 8 нафар шахс фош этилди, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Улар “BYD”, “VOLKSWAGEN”, “KAIYI X3”, “HONDA”, GEOMETRY”, “FAW ID4” ва бошқа русумлардаги 59 та автотранспорт воситасини ҳар бирини 100-200 АҚШ доллари эвазига Тожикистонга ўтказиб беришган. Аниқланишича, мазкур автотранспорт воситаларининг барчаси қўшни давлатда ноқонуний тарзда сотиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов органига топширилди.

"Агар ишончнома асосида берилган автотранспорт воситасини қайтариб олишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки автомашина Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганлиги юзасидан шубҳа ва гумонларингиз бўлса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

1326
0

Комментарии