Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, тумандаги "Ўзбекистон овози" кўчаси тубдан таъмирланиб замонавий инфратузилма, туризм кўчасига айлантирилмоқда. Айни дамдаги қурилиш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида:
Содиқ Азимов кўчаси ва "Ўзбекистон овози" кўчалари кесишмасида автоуловлар ҳаракати бугун, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 га қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.
— Маълумот ўрнида, Мустақиллик шох кўчасидан ҳаракатланганда Махатма Ганди кўчасига ўтиш ва қайрилиб олиш мумкин;
— Маҳтумқули кўчасидан ҳаракатланганда Содиқ Азимов кўчасининг "Ўзбекистон овози" кўчасига туташ қисмидан қайрилиб олиш мумкин.
Таъмирлаш ишлари кун-у, тун ташкил этилади ва икки сменада амалий ишлар олиб борилади.
Комментарии