• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 2025

Тошкентда $3 млн кредит олиб бермоқчи бўлган аёл ушланди

Аёл бу хизмат учун кредитнинг 33 фоизини, яъни салкам 1 млн АҚШ доллари талаб қилади. Тадбир давомида ушбу келишувнинг бош ташкилотчиси ҳам қўлга тушди.

791
0
ДХХ

Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари, 1979 й.т. муқаддам судланган аёл Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали акциядорлик тижорат банклардан биридан 3 млн АҚШ доллари миқдорида мақсадсиз кредит олиб беришни ваъда қилади ва эвазига кредитнинг 33 фоизини, яъни 990 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давомида, фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган мазкур ноқонуний келишувнинг бош ташкилотчиси – Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

791
0

Комментарии