• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 июля 2025

Ғиждувондаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади — видео

Тарбияланувчиларни калтаклаган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

1158
0
Видеодан кадр

Ғиждувонда давлат боғчаси тарбиячиси тарбияланувчиларни калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тезкор ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йилнинг 27 май куни юз берганлиги аниқланиб, ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган тарбиячи М.А. билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 30 июндаги буйруғи асосида бекор қилинди.

"Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда," - дейилади хабарда.

1158
0

Комментарии