• 11 960 сум
    -71.16
  • 13 670 сум
    -94.57
  • 153 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -71.16
  • 13 670 сум
    -94.57
  • 153 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 октября 2020

Ўзбекистон Американинг интернетни блоклайдиган технологиясидан фойдаланган —  Bloomberg

Bloomberg нашри Жазоирдан тортиб Ўзбекистонгача бўлган ўнлаб давлатлар АҚШ технологиясидан веб-сайтларни блоклашда қўллаганини айтди.

1425
0
РИА Новости

АҚШнинг Sandvine Inc. компанияси технологияси бир қатор давлатларда турли мазмундаги веб-сайтларни блоклашда қўлланилган, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Ўтган ойда Беларусда америка технологиясидан фойдаланилганлиги оммага ошкор бўлганидан кейин нашр ўрганишлар олиб бориб, бундай технология яна ўнлаб давлатларда ҳам қўлланилганини аниқлаган. Улар орасида Жазоир, Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Эритрея, Иордания, Қувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон бор, деб ёзади Bloomberg Sandvine’нинг хусусий ва давлат томонидан назорат қилинадиган давлат ташкилотлари ва тармоқ операторларининг тегишли ҳужжатларига асосланиб.

Ушбу мамлакатларда Sandvine'нинг веб-сайтларни блоклаш технологияларидан сиёсий мақсадларда янгиликлар сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга тўсиқ қўйишда фойдаланилган, дея маълум қилишган ташкилотнинг собиқ ва айни пайтдаги ходимлари анонимликни сақлаш шарти билан берган маълумотларида.

Сўнгги ўн йилликда ташкилот Миср, Озарбайжон, Иордания ва Ўзбекистондаги мустақил ОАВга ёрдам берган. "Ушбу давлатларда операторлар Sandvine технологияларидан кўплаб мустақил ОАВ веб-сайтларини блоклашда фойдаланишади", дейди Торд Люднстром.

Ҳужжатларда қайд этилишича, Sandvine Ўзбекистон, Россия, Афғонистон ва Мисрни одамларнинг қайси веб-сайтларга киришнини кузатиб турувчи технологиялар билан таъминлаган.

Ўзбекистон ва Мисрда ушбу ширкат ускуналари мустақил сайтларни блоклаш учун ҳам ишлатилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда “Ўзбектелеком” АКнинг Сотувлар ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича бошқармаси раҳбари Алишер Зуфаровнинг маълум қилишича, компания ушбу муаммони ҳал қилиш устида ишлаётганини, муаммонинг ҳал бўлишига шубҳа йўқлиги, бу масалани ҳал қилиш учун бизга бироз вақт зарурлигини маълум қилганди.

Жорий йилнинг июль ойи бошида “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси турли сайтларга киришнинг қийинлашиши “Интернетда оддий ҳол” эканини маълум қилганди.

30 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида қилган нутқида “Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлуксиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди” деганди.

1425
0