• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2025

Тожикистонда содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Volkswagen икки автомобиль билан тўқнашган. Аянчли ЙТҲда жами етти киши ҳалок бўлди.

928
0
asiaplus

28 июнь куни Тожикистонда содир бўлган ЙТҲда етти киши ҳалок бўлган, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Volkswagen русумли автомашина Душанбе—Хўжанд—Чаноқ автомагистралининг Дадабой Холматов қишлоғидан ўтган 332,2-километрида Toyota билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашувдан сўнг, Volkswagen Хўжанд шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Mercedes-benz автомобили билан ҳам тўқнашган. Оқибатда етти киши ҳалок бўлган.

Манбага кўра, ҳодиса оқибатида  Ўзбекистон фуқароси бўлган ака-укалар воқеа жойида вафот этган. Қурбонлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

928
0

Комментарии