• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2025

Наманганда корхона ишчиси қалбаки $20 минг $14 мингга сотаётганда қўлга тушди

“Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси ва унга шерик бўлган яна икки киши қўлга олинди.

505
0
t.me/xavfsizlik_uz

ДХХ хабарига кўра, Наманган вилояти “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси ўзганинг ишончига кириб, гўёки ўзида қалбаки 20 минг АҚШ доллари борлигини ва уни ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишини айтади. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унитар корхона ишчиси ўзаро келишув доирасида харидорга қалбаки 8 минг АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у мазкур қалбаки хорижий валютани Косонсой туманида яшовчи, 1985 й.т. шахсдан олганлиги аниқланиб, ушбу фуқародан ҳам юқоридаги келишув доирасидаги сохта 6 минг АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, 1985 й.т. шахс ушбу қалбаки валюталарни Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. фуқародан олганлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

505
0

Комментарии