• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 30 июня 20:16

Қашқадарёда эрини пичоқлаб, ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилди

Эркак аёли ва қизини қаттиқ ҳақоратлаган. Аёл бунга чидай олмай, жаҳл устида шу ишни содир қилган.

361
0

Маълум қилинишича, хорижда 8 йил давомида ишлаган эркак уйига қайтган. Уйида меҳмонларни чақириб, зиёфат берган. Зиёфат давомида аввал талаба қизини, сўнгра аёлини хиёнатда айблаб, ҳақорат қилган.

Аёл қизи ва ўзининг шаънини ҳимоя қилган ҳолда кечқурун турмуш ўртоғи ухлаётган пайтда яна жанжаллашган. Оқибатда ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Касби тумани судида кўриб чиқилди.

“Эрим мени ўлдирмоқчи бўлди. Мен ўзим ва қизимни жонини сақлаш учун шу ишни қилиб қўйдим. Лекин атайлаб қилмадим”,- дейди аёл.

Суд ҳукмига кўра, аёлга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


361
0

Комментарии