• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2025

Афғонистондан Термизга снарядлар отишда иштирок этган ўзбекистонликка жазо тайинланди

Асли қашқадарёлик бўлган эркак 2022 йилда Термиз ҳудудига снарядлар отилишида иштирок этгани аниқланди. У Ўзбекистонда суд қилинди.

1204
0
Ижтимоий тармоқ

2025 йил 26 июнь куни Яккасарой туман суди Афғонистон ва Покистон ҳудудида террорчилик фаолияти билан шуғулланган ҳамда 2022 йилда Термиздаги хонадонлардан бирига ракета отишда қатнашган Ўзбекистон фуқароси О.С.га нисбатан ҳукм чиқарди. UzNews.uz мухбири суд ҳукми матни билан танишди. 

Суд ҳужжатларига кўра, асли қашқадарёлик бўлган 46 ёшли О.С. (эркак) 2013 йилдан бошлаб Туркистон ислом ҳаракати (ТИҲ) сафларига қўшилиб, аввал Россия орқали, сўнг Эрон ва Афғонистондан ўтиб, Покистонга етиб борган. У ерда у “жиҳод”, “ҳижрат” ва шариат асосида давлат қуриш ғоялари билан суғорилган ҳарбий-идеологик тайёргарликдан ўтган.

У “Хаббоб” тахаллуси билан фаолият юритган ва “Туркистон ислом ҳаракати”нинг ҳарбий таъминот марказида, кейинчалик эса “Ислом давлати — Хуросон вилояти” (ИДХВ) террорчи ташкилоти сафида Афғонистонда жангларда иштирок этган.

Суд О.С.нинг фаолиятини таҳлил қилишда, у фақатгина қуролли ҳаракатларда эмас, балки даъват, ахборот урушлари ва моддий таъминот соҳаларида ҳам фаол бўлганини қайд этди. У:

"Туркистон ислом ҳаракати" таркибида ҳарбий тайёргарликдан ўтган;
“ИДХВ” жангчилари сафида Покистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳукумат ва халқаро кучларга қарши жангларда иштирок этган;
Медиа марказда ИДХВнинг “Хуросон овози” радиоси орқали Ўзбекистондаги конституцион тузумга қарши чиқиш ва “жиҳод” ғояларини тарқатган;
Қўлбола портловчи воситалар ва қуролларни сақлаш, теракт уюштириш мақсадида логистикада қатнашган;
Ҳатто ўзбекистонлик муҳожирларни радикал гуруҳларга жалб этишда ҳам фаол иштирок этган.
О.С. ва “Ториқ” тахаллусли етакчи раҳбарлигидаги гуруҳ 2022 йил май-июль ойларида Афғонистоннинг Қобул шаҳрида ҳарбий омборларда сақланган 5 та 107 мм калибрли қўлбола ракета снарядларини тайёрлаб, уларни Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри ҳудудига отган.

Снарядлар Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган. Бешинчи снаряд вилоят санитария-эпидемиология хизмати спорт майдонидан топилган.

У терактни амалга оширганидан кейин Афғонистонда “Толибон” ҳаракати томонидан қўлга олинган. У биринчи навбатда Эрон, кейин эса Покистонга қочган. 2024 йилда Покистонда ушланган ва 2025 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Суд ҳукми билан О.С. Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “б” банди, 155-2-моддаси 1-қисми, 159-моддаси 3-қисми “б” банди, 161-моддаси,

244-1-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тайинланган жазо умумий тартибли колонияда ўтаттириш белгиланган.

1204
0

Комментарии