• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2025

Тошкентдан Чорбоғга автобус хизмати йўлга қўйилади

Автобуслар Машинасозлар метроси бекатидан ҳар куни соат 6:00 дан бошлаб ҳаракатланади ва қановлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади.

931
0
Тошшаҳартрансхизмат АЖ

Жорий йил 1 июль кунидан бошлаб "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги "Тошавтобустранс" МЧЖ томонидан 1226-сонли "Машинасозлар метроси (Тошкент) - Чорбоғ (Ҳумсон қўрғони)" автобус йўналишида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Йўналишга "MAN RR3" русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар  47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Хабарга кўра, йўналишда йўл кира нарҳи 25 000 сўмни ташкил этган бўлиб, биринчи қатнов Машинасозлар метроси бекатидан ҳар куни соат 6:00 да бошланади. Қановлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метросида тугатилади.

Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метросидан бошлаб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Ҳумсон қўрғонигача ҳаракатланади.

Йўналишда нақд пул ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.

931
0

Комментарии