Масофадан ўз-ўзини рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлган SIM-карталар ҳамкорнинг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадаги 10 дан ортиқ дўконларида сотувга чиқарилди. Келажакда OQ иштирокини Республика бўйлаб texnomart тармоғининг барча филиалларигача кенгайтириш режалаштирилган.
Янги формат мижозларга мобил қурилма харид қилиш жараёнида бир вақтнинг ўзида OQ SIM-картасини сотиб олиш имконини беради — алоқа офисига бориш заруратисиз. Бу бренд учун офлайн ҳамкорликнинг илк тажрибаси ҳисобланади.
"OQ учун бу муҳим қадам ва шундай офлайн ҳамкорликдаги биринчи тажрибадир. OQ SIM-карталарининг texnomart дўконларида пайдо бўлиши хизматимизни бутун мамлакат бўйлаб мижозларимиз учун янада яқин ва қулай қилади. Бу эса бизнинг имкониятларимизни кенгайтиради ва бренд қадриятларини — танлов эркинлиги ва уланиш қулайлигини — янада кўпроқ фойдаланувчиларга етказишга хизмат қилади", — деди OQ лойиҳаси раҳбари Сухроб Байзаков.
OQ — бу алоқа ва медиа-контент хизматларини ягона иловада бирлаштирган сервис. Унинг асосий афзаллиги — тарифни тўлиқ шахсийлаштириш имкониятидир: ҳар бир фойдаланувчи айнан ўзи учун керакли бўлган опсияларни танлайди — дақиқалар, гигабайтлар ёки кўнгилочар контент — яширин обуналарсиз ва ортиқча тўловларсиз. Иловада шунингдек лицензияланган филмлар ва сериаллар, жумладан ўзбек киносининг "олтин фонди", спорт транслациялари, эксклюзив подкастлар ва ўйинлар мавжуд. Фойдаланувчилар хизматнинг бошқа қулайликларидан ҳам фойдаланишлари мумкин: 50 миллион сўмгача комиссиясиз ўтказмалар, 150 дан ортиқ бепул ТВ-каналлар, шунингдек бонусли ўйинлар — барчаси қўшимча тўловларсиз.
OQ сервиси ҳақида
OQ — бу мобил алоқа иловаси бўлиб, у орқали фойдаланувчилар масофадан туриб телекоммуникация тармоғига уланишлари, ўз тарифларини мустақил равишда тузишлари ва мобил трафик сарфламасдан ҳамда обуна тўловларисиз медиа-контентларни томоша қилиш ва тинглаш имкониятига эга бўладилар. OQ — бу тўлиқ шаффоф тўловларга эга телетаинмент илова.
Texnomart компанияси ҳақида
"Texnomart" МЧЖ — Ўзбекистоннинг энг йирик савдо тармоқларидан бири бўлиб, 2008-йилда, глобал молиявий инқироз даврида ташкил этилган. Компания ташкил топганидан буён катта ва кичик маиший техника, электроника ва уй учун маҳсулотлар сотиш бўйича бозорда ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган. Бугунги кунда texnomart — бу Ўзбекистон бўйлаб, йирик шаҳар ва минтақаларни қамраб олган 38 та замонавий дўкон тармоғи.
Веб-сайт: oq.uz;
Facebook: fb.com/oquzbekistan;
Instagram: @oq.mobile.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии