• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2025

Андижонда 12 нафар шахсни тўплаб, террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган шахс қўлга тушди — видео

Улар турли чойхоналарда тупланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилишган.

995
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчалар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.

Жамоат етакчиси Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат ташкил этган ҳолда шаҳардаги турли чойхоналарда тупланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига  қўшилишни ният қилишган. Шунингдек, ўзаро “Байтулмол” кўринишида пул маблағлари йиғиб, уз тарафдорларига бериб келишганлиги маълум бўлди.

Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тегов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

995
0

Комментарии