• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 июня 08:14

Хоразмда Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 нафар ходими пора билан ушланди

Улардан бири фуқарони вилоят ФВБга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган бўлса, иккинчиси бошқа фуқарога ИИОдаги танишлари орқали "права" олиб беришни айтган.

152
0
ДХХ

Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти ФВБга ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шовот тумани ФВБ ходими ҳам фуқарога ички ишлар органларидаги танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

152
0

Комментарии